• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 февраля 17:17

Фарғонада боғчаларда тарбияланувчилар оммавий заҳарланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Айни пайтда шаҳардаги боғчаларда заҳарланган 62 нафар бола шифохонада даволанмоқда.

467
0
Болалар омбудсмани

Аввалроқ Фарғонада давлат боғчаларига қатнайдиган болаларнинг оммавий заҳарланиши қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Юқумли касалликлар шифохонасига тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин оғриғи ва диарея аломатлари билан учта - 58, 2 ва 61 болалар боғчалари тарбияланувчилари ётқизилган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, болаларнинг заҳарланиши ҳолати юзасидан ЖКнинг 257-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Барча зарур экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани қайд этишича, болаларга "алиментар келиб чиқишга эга ўткир диарея" ташхиси қўйилган.

"Ҳозирда 62 нафар бола стационар шароитда даволанмоқда, уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда бошқа ташкилотлар мутахассислари томонидан мактабгача таълим муассасалари ошхоналари кўздан кечирилди. Шунингдек, болаларнинг бир сутка давомида истеъмол қилган озиқ-овқат намуналари лаборатория текширувларидан ўтказилмоқда," дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, заҳарланиш содир бўлган муассасалар ҳудуди Фарғона шаҳар прокуратураси ва ИИБ ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Процессуал ҳаракатлар ўтказилди.

467
0

Комментарии