Саудия Арабистони жорий йил 21 мартдан бошлаб Ҳажга тайёргарлик кўриш муносабати билан Умра визаларини беришни тўхтатади, дейилади Ҳаж ва Умра вазирлиги сайтида эълон қилинган расмий тақвимда.
2026 йилги мавсумнинг асосий саналари:
20 март - Умра визасини беришнинг сўнгги куни;
• 3 апрель - хорижий зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига киришининг сўнгги куни;
• 18 апрель - мамлакатда бўлиш ва ундан чиқиб кетишнинг охирги муддати.
18 апрелдан сўнг ҳаж тугагунига қадар умра зиёрати амалга оширилмайди. Ҳаж зиёрати тугагач, умра мавсуми қайта очилади.
Ушбу чора-тадбирлар ҳаж сафарини хавфсиз ва тартибли ўтказишни таъминлашга қаратилган.
Аввалроқ, жорий йилдан бошлаб ҳаж зиёратига боришни истаган фуқаролар Ҳаж ва Умра Ягона портали - haj-umra.gov.uz да рўйхатдан ўтишлари шартлиги ҳақида хабар берган эдик. 1 февралдан ҳаж, 1 майдан умра зиёратига боришни ният қилган фуқаролар мажбурий рўйхатдан ўтказилади.
Комментарии