• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 января 13:01

Бош прокуратура "права"ни оммавий сохталаштирган ДХМ ходимларига ва бошқаларга нисбатан тергов олиб бормоқда

Давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида қалбакилаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномалари билан боғлиқ жиноят иши бўйича Бош прокуратурада махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилган.

697
0
Рисканова Гульша

Бош прокуратура томонидан давлат хизматлари марказлари ходимлари ва бошқаларга нисбатан ҳайдовчилик гувоҳномасини қалбакилаштириш бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, 8 та ҳудудда (Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Андижон ва Қашқадарё вилоятлари) 1200 дан ортиқ фуқароларга қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштирилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, қалбаки гувоҳнома олган шахсларнинг 455 нафари 1 305 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Уларнинг 9 нафари йўл-транспорт ҳодисалари иштирокчиси бўлган, натижада 6 киши тан жароҳати олган, 3 киши ҳалок бўлган.

Жиноят ишининг ҳажми ва мураккаблиги инобатга олиниб, Бош прокуратурада махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилди.

Ҳозирда қалбаки гувоҳномалар ва уларни расмийлаштиришга асос бўлган барча ҳужжатлар тўлиқ текширилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ, 600 млн сўмдан ортиқ қалбаки ҳуқуқни расмийлаштирган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. Жиноий схема доирасида ҳайдовчилик гувоҳномалари Давлат хизматлари маркази ходимига сохта ҳужжатлар ва пора бериш орқали имтиҳон топширмасдан расмийлаштирилган.

697
0

Комментарии