• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 января 10:09

"Агар вақтни ортга қайтариш имкони бўлганида, мен ҳалол йўл ва меҳнатни танлаган бўлардим" - "Бахти Ташкентский"нинг ўғли

11 йилга озодликдан маҳрум этилган Бекзод Зафаров қилмишига чин дилдан пушаймонлиги, ҳаёт йўлини танлаганидан афсусда эканини айтиб, ёшларни жиноий йўлдан бормасликка чақирди.

398
0
Видеодан кадр

Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли Бекзод Зафаров ("Бахти Ташкентский") ИИВнинг "Сўнгги пушаймон" кўрсатувига берган интервьюсида қилган ишидан чин дилдан пушаймон эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, суднинг 2024 йил 19 июлдаги ҳукмига кўра, Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга, унинг ўғли Бекзод Зафаров 11 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Бекзод Зафаров интервьюда авваллари отасининг йўлидан боришни орзу қилганини айтди.

"Қамоққа олингунга қадар мен отамнинг изидан бораман, унинг йўлини, "касби"ни танлайман, деб ўйлардим. Энди тушундимки, бу фикрларнинг барчаси катта хато эди," - деди у.

Шунингдек, у колониядаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

"Бир йилдан бери колониядаман. Хўжалик ва қурилиш ишларида ёрдам бераман. Қолган вақтда ишлаб чиқариш участкасида ишлайман, пайвандлаш, темир-терсак билан шуғулланамиз. Бир йилд олдинги ҳаётим билан ҳозирги ҳаётим аввалгисидан жуда фарқ қилади. Бу ерда Бекзодми, Бекми фарқи йўқ, қонун ҳамма учун бир хил. Ҳеч ким жиноят олами вакилларига эргашмаслигини истайман. Бундан ҳеч қандай фойда йўқ. Яхшиси, халққа, ота-онага хизмат қилиш, жамиятга фойдали бўлиш керак. Мен буни тушундим," - деди у.

Эркак, шунингдек, оиласи ва фарзандларини соғинганини ва улар билан бирга бўла олмаслигидан афсусда эканини тан олди.

"Қамоққа тушганингда, нима йўқотганингни тушуна бошлайсан. Икки фарзандим бор. Катта ўғил келаси йили мактабга боради. "Дадажон, тезроқ келинг, соғиндим," деди. Бу сўзлар хаёлимдан кетмаяпти. Кечалари тушларимга болалар ва оилам киради. Ўзим мактабга борганимни эслайман ва энди ўғлимни биринчи қўнғироққа олиб боролмаслигимни, ота-оналар йиғилишларида қатнаша олмаслигимни тушунаман. Болаларга суянчиқ бўла олмаслигим алам қилади. Қизим гапира бошлади, унинг биринчи сўзлари пайдо бўляпти, мен эса буни кўра олмаяпман. Мен бу лаҳзаларни ўтказиб юборяпман. Оила муқаддас нарса," - деди у.

Судланувчи содир бўлган барча воқеаларда ўзи айбдор эканлигини тан олди.

"Инсон ўзи билан содир бўлаётган ҳамма нарсага ўзи айбдор. Ҳозир бошқа бировни айблаш хато бўлади. Ўзим айбдорман. Мен битта ҳалол касбни эгаллашим, жамият учун ишлашим керак эди. Оиламнинг ёнида бўлсам минг марта яхши бўларди. Ота-онам мени умид билан катта қилишган, энди эса шундай натижа. Чин дилдан пушаймонман. Агар вақтни ортга қайтариш имкони бўлганида, мен ҳалол йўл ва меҳнатни танлаган бўлардим. Мен ҳаммасини нотўғри ҳисоблаб чиқдим. Ҳамма нарса учун жазо бор. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси қонунни билиши ва унга амал қилиб яшаши керак," - деди у.

Шунингдек, барчадан кечирим сўраб, ёшларга маслаҳатлар берди.

"Тушундимки, қамоқда олтин идишда овқатлансанг ҳам, озодликда оиланг билан бир бурда нон еганинг маъқул. Ташқаридан чиройли кўринади, аммо ичкарига кирганингизда кеч бўлади. Ота-онадан, қариндошлардан, қўни-қўшнилардан, оила аъзоларидан, муҳтарам президентимиздан, ҳаммадан кечирим сўрайман. Қилган ишимдан чин дилдан пушаймонман.

Ёшлар бизнинг келажагимиз. Маслаҳатим: ота-онангизни ҳурмат қилинг, жамиятга фойдали бўлинг, касб-ҳунар эгалланг, тил ўрганинг, турли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинг, Ўзбекистонни яхши томондан улуғланг, спорт билан шуғулланинг. Қуруқ хаёлларга берилманг, борига шукр қилинг," - деди Бекзод Зафаров.

398
0

Комментарии