• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 января 14:48

Чиқинди хизматлари учун аҳолининг дебитор қарздорлиги 622 млрд сўмдан ошди

2025 йил якунларига кўра, аҳоли томонидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҳисобланган тўловларнинг 90 фоизи тўланди ва 200 миллиард сўмдан ортиқ нореал қарздорлик тизимдан чиқарилди.

390
0
UzNews.uz

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун аҳолининг дебитор қарздорлиги 622,7 млрд сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган йили соҳага Тоза Макон ягона электрон биллинг тизими ишга туширилган. Мазкур тизимнинг Ягона портал маълумотлар базаси билан интегратсиялашуви натижасида нореал дебитор қарздорлик шаклланишининг олди олинди.

Хусусан, амалда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 211,9 млрд сўм миқдоридаги нореал дебитор қарздорлик электрон тизимдан чиқарилди.

2025 йил 31 декабрь ҳолатига кўрсатилган хизматлар учун аҳолига ҳисобланган 1 трлн 454 млрд сўмлик тўловларнинг 1 трлн 304 млрд сўми ёки 90 фоизи тўлаб берилган.

Шунингдек, ўтган йилдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, қарздорлик тўлиқ қоплангунга қадар электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан бошлаб чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар учун тўловлар фақат амалда кўрсатилган хизматлар учун онлайн шаклда амалга оширилади.

390
0

Комментарии