• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 ноября 2025

Тошкентда давлат байроғи куни муносабати билан дронлар шоуси бўлиб ўтади

Пойтахт ҳокимлиги 18 ноябрь куни бир қатор байрам тадбирлари, жумладан, байроқ эстафетаси учрашувлари, дронлар шоуси ва бошқалар ўтказилишини маълум қилди. Уларда спортчилар ва миллий эстрада юлдузлари иштирок этади.

912
0
Иллюстрация

Ҳар йили 18 ноябрда нишонланадиган Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкент шаҳри бўйлаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хусусан:

- қуйидаги жойларда таниқли шахслар, спорт усталари ва ёшлар иштирокида байроқ эстафетасини тантанали кутиб олиш:

14:00 - Бектемир тумани, "Роҳат" пости;
15:00 - Мирзо Улуғбек тумани, "Янги Ўзбекистон" боғи мажмуаси;
16:00 - Чилонзор тумани, "Эркин" пости.

- Ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида "Халқлар дўстлиги" майдонида соат 17:00 да гала-концерт.

- "Халқлар дўстлиги" майдонида соат 18:00 да дронлар шоуси.

Пойтахт аҳолиси бўлажак байрам тадбирларида фаол иштирок этишга чақирилди.

Аввалроқ, шу куни Тошкентда Ўзбекистон давлат байроғининг 34 йиллиги муносабати билан байрамона ҳарбий парад ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

912
0

Комментарии