• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 1 ноября 2025

Тошкент 2029 йилда IV ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

Мазкур қарор Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган. Аввалроқ Тошкент бу йилги Осиё ўйинларига мезбонлик қилишни режалаштирган эди, бироқ мусобақа ўтказиладиган жой бошқа жойга кўчирилди.

6102
0
МОҚ

Баҳрайнда бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитаси 2029 йилги IV ёшлар Осиё ўйинларини ўтказишни Тошкентга топширишга қарор қилди.

Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган III ёшлар Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида маълум қилинди.

Осиё Олимпия кенгашининг байроғини ёпилиш маросимида Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров расмий вакиллар қўлидан қабул қилиб олди.

Шундай қилиб, тўрт йилдан сўнг Ўзбекистон Осиё қитъасининг энг кучли ёш спортчилари ўртасида йирик мусобақалар ўтказиладиган майдонга айланади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтиши керак бўлган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 Баҳрайнга кўчирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Баҳрайндаги мусобақани Ўзбекистон терма жамоаси 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медали билан якунлаб, Хитойдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

6102
0

Комментарии