• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 7 октября 2025

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 340 минг доллар жаримага тортилди

ЖЧ-2026 сўнгги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон-Қатар учрашуви якунланганидан кейин футболчиларни мукофотлаш учун ажратилган BYD автомобиллари майдонга олиб кирилгани ОФК томонидан қоидабузарлик деб топилди.

1328
0
UzNews.uz

Осиё футбол конфедерацияси жорий йилнинг 10 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 саралаш ўйинида бир қатор қоидабузарликлар учун Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортди.

Шу куни саралаш ўйинидан сўнг BYD автомобиллари майдонга олиб чиқилиб, футболчи ва мураббийларга топширилди. Бу ОФК регламенти қоидаларини бузиш бўлди.

ОФК маълумотларига кўра, ассоциация тақдирлаш маросимини конфедерация билан келишмасдан ташкил этган, ўзининг тижорат ҳамкорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминламаган ва яширин маркетинг элементларига йўл қўйган, шунингдек, матбуот анжуманлари ва бошқа расмий тадбирларни ўтказишда зарур ёрдам кўрсатмаган.

Ушбу қоидабузарликлар учун ЎФА жами бўлиб 340 минг доллар жаримага тортилди. Жарима суммаси қарор тўғрисида хабарнома олинган кундан бошлаб 30 кун ичида тўланиши керак.

1328
0

Комментарии