• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 сентября 2025

Мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этиш режалаштирилмоқда

Мактаб битирув имтиҳонлари ва олий таълим муассасаларига кириш тестларини битта онлайн имтиҳонга бирлаштириш режалаштирилмоқда. Янги формат харажатларни камайтиришга ва ўқувчилар учун стрессни камайтиришга ёрдам беради.

622
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартибини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов "Ўзбекистон 24"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Бугунги кунда битирувчиларимиз аввал давлат битирув имтиҳонларини, кейин эса ОТМларга кириш учун алоҳида тест синовларини топширмоқда. Бу қўшимча харажат, вақт сарфи ва энг муҳими, фарзандларимиз учун стрессли вазиятни келтириб чиқаради," - деди Сардор Ражабов.

Унинг сўзларига кўра, ушбу жараёнларни бирлаштириб, сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда ягона имтиҳон жорий этиш вазифаси қўйилди.

Имтиҳон онлайн тарзда ўтказилиши ва ундаги баҳолар бир вақтнинг ўзида ҳам мактаб якуни, ҳам ОТМга кириш учун асос бўлиб хизмат қилиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 12 йиллик мактаб таълимига ўтиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Битирувчилар тўғридан-тўғри бакалавриат дастурларига ўқишга киришлари, шунингдек, хорижий олий ўқув юртларида Foundation курсларини ўташ учун бир йил сарфламасликлари мумкин бўлади.

622
0

Комментарии