• 12 414 сум
    -52.65
  • 14 468 сум
    -48.9
  • 155 сум
    -0.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 414 сум
    -52.65
  • 14 468 сум
    -48.9
  • 155 сум
    -0.56
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 августа 10:19

Яна бир олтин кони аукционда 81,7 млрд сўмга сотилди

Тошкент яқинида жойлашган, захираси 2 тонна деб баҳоланган участка учун ғолиб ширкат бошланғич нархдан 20 баробар юқори сумма таклиф қилди.

255
0
E-auksion

19 август куни “E-auksion” платформаси маълумотларига кўра, Тошкент вилоятидаги “Терекли” участкасида геологик ўрганиш ҳуқуқи учун ўтказилган савдолар якунланди.

65 гектар майдонни ташкил этувчи “Терекли” участкаси Оҳангарон тумани Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ундаги олтин захиралари 2 тонна деб баҳоланмоқда.

Бошланғич нарх 4 млрд 120 млн 412 минг сўм этиб белгиланган эди. Деярли 12 соат давом этган аукционда 377 та таклиф келиб тушди.

Энг юқори баҳони “Toyloq Toza Hudud” МЧЖ таклиф қилиб, лотни 81 млрд 790 млн 178 минг сўмга қўлга киритди. Бу эса бошланғич қийматдан деярли 20 баробар кўпдир.

ЕГРПО маълумотларига кўра, компания 2021 йил 10 март куни Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтган. Устав жамғармаси 67,8 млрд сўм бўлиб, асосий фаолияти кўп қаватли уйлар ва турар-жойларни ижарага бериш ҳамда уларни бошқаришдан иборат.

Компаниянинг 100% улуши Бахтиёр Маруповга тегишли бўлиб, у Puremilky Products, Sam Plast Works, Samarqand Kamalak Invest Tekstil, Koson Baxt Tekstil каби қатор корхоналарда ҳам улушга эга.

Аввалроқ Навоий вилоятидаги “Темирчи” олтин кони 67,7 млрд сўмга сотилгани хабар қилинган эди.

255
0

Комментарии