• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 25 июля 2025

Тошкентдаги меҳмонхона эгаси россиялик журналистнинг ўлими учун саккиз йилга қамалди

Суд ҳукмига кўра, айбланувчиларга 3 йилдан 8 йилга қадар бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1831
0
UzNews.uz

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкентдаги меҳмонхонада россиялик журналист ва икки эркак ўлик ҳолда топилгани ҳақида, улар номаълум этиологияли модда билан заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 25 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчи А.Х., судланувчи А.Ю., судланувчи З.Ж. ва судланувчи Н.Қ.га оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати хабар берди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.Х. ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга шу модда билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчи, З.Ж. ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчи А.Ю. ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчи Н.Қ. ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1831
0

Комментарии