• 12 692 сум
    100.85
  • 14 511 сум
    -34.54
  • 158 сум
    4.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 692 сум
    100.85
  • 14 511 сум
    -34.54
  • 158 сум
    4.62
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июля 18:05

Ангренда ёш қиз зўрлангани ҳақида хабар тарқатган шифокорга жиноят иши очилгани айтилди

Бош прокуратура жабрланувчи қизнинг шахсий маълумотларини ошкор қилгани учун шифокор жавобгарликка тортилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

529
0
UzNews.uz

Аввалроқ, Ангрен шаҳрида бир неча фуқаро 14 ёшли қизга нисбатан зўравонлик содир этгани ҳақида хабар берган эдик. Тарқалган хабарларга кўра, шафқатсиз ҳодиса болалар шифохонаси шифокорлари томонидан аниқланган жароҳатлар ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериш орқали маълум бўлган. 

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳар прокуратураси қизалоқнинг оғир аҳволи ҳақида биринчи бўлиб хабар берган реаниматологга нисбатан унинг шахсий маълумотларини ошкор қилгани учун жиноят иши қўзғатмоқчи экани ҳақида хабар тарқалди.

Бош прокуратура ушбу хабарларни рад этди.

"Мазкур хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

529
0

Комментарии