Эндиликда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари тўғрисидаги маълумотни my.gov.uz орқали онлайн олиш мумкин.
Маълумотда тўпланган жарима бали, қабул қилинган қарор рақами ва санаси, жарима балл учун Мажбурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг асос бўлувчи моддаси ва банди келтирилади.
Бунинг учун my.gov.uz иловаси ёки сайтига кириб, қидирув бўлимидан "Йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари тўғрисида маълумот", дея қидиринг.
Хизматдан фойдаланиш бепул. Шунингдек, жарима баллари тўғрисидаги маълумотларни "Safe ROAD YHXX" иловаси орқали кузатиб бориш ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 июндан автомашинани бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби бошланди.
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари “E-jarimaball” модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади.
12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузгани учун биринчи жарима бали ҳисобланмайди. Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима бали ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар 6 ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима бали айириб ташланади.
Комментарии