Излаш
RUUZ

Жамият

Мурод Хонтўраев УЯ 64/1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди

"UzNews.uz" мухбирига Мурод Хонтўраевнинг қамоққа олиниши бўйича Олий суд расмий вакили Азиз Обидов расман маълумот берди. 

9179views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Мурод Хонтўраев 7-сонли ШКШга тан жароҳати билан келгани ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот Медиамаркази бу борада расмий хабар бергани ҳақида хабар қилган эдик.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Мурод Хонтўраев (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – тугалланмаган олий, Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалининг 3 курс талабаси, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган)га нисбатан Тошкент шаҳар прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 22 июндаги ажримига муфовиқ айбланувчи Мурод Хонтўраевга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, у қамоққа олинган ва УЯ 64/1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
9179views0replies
0

Изоҳлар