Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мултимедиа маркази хабарига кўра, ҳақиқатдан ҳам Мурод Хонтўраев қўлга олинган.
Мурод Хонтўраев ҳамда бир қатор шахслар жорий йилнинг 20 июндан 21 июнга ўтар кечаси Юнусобод туманидаги тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик, тартибсизлик қилгани учун ушланган.
Ҳозирда, Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.