Бир-биридан мутлоқо бошқа-бошқа манбаларнинг айтишича, Мурод Хонтўраев 21 июнь куни Юнусобод туманида ҳибсга олинган.
Мурод Муҳаммадусмонович Хонтўраев 20 июнь куни тунда тан жароҳати, яъни кўкрак қисмига “пичоқ” (ўткир тиғли жисм) билан зарба берилгани жароҳати сабаб Юнусобод туманидаги собиқ 17-шаҳар шифохонаси, ҳозирги 7-ШКШга ётқизилган.
Биздаги маълумотларга кўра, Мурод Хонтўраев Тошкент шаҳар ИИББга олиб кетилган ва шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда.
Айтиш керакки, Мурод Хонтўраев “иши”да кўплаб фуқаролар ҳам ҳибсга олингани маълум қилинди.
Ҳозирча у тан жароҳати етказишда айбланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расман маълумот бергани йўқ.