Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг ўнинчи йиғилишида халқаро парвозларга қўйилган чекловларни юмшатиш ёки ҳатто бекор қилишга чақирди.
Ташкилотнинг маълум қилишича, бу чекловлар давлатлар дуч келадиган иқтисодий ва ижтимоий инқирозга ҳисса қўшишда давом этмоқда. Барча тақиқларга қарамай, тезда олдинлаб кетган "омикрон" штамми билан боғлиқ вазиятга бундай чоралар самарасизлигини кўрсатди.
ЖССТ, шунингдек, халқаро парвозлар учун ягона талаб сифатида эмлаш сертификатидан фойдаланишни ҳам тавсия этмайди. Чунки айни пайтда барча фуқаролар эмлаш имкониятига эга эмас. Мамлакатлар халқаро сафарларни осонлаштириш учун хавфга асосланган ёндашувни кўриб чиқишлари керак — "саёҳатчининг инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига" путур етказмасдан, зарур бўлганда коронавирусга тест ёки карантин.