Тошкент вилоятида 2021 йил давомида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, чекловларга тўлиқ риоя этган 2 минг 398 нафар назоратдаги шахснинг жазоси муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича 134 маротаба меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда 14 минг 343 нафарига ишга қабул қилиш бўйича йўлланма берилиб, 3 минг 793 нафари ишга жойлаштирилган.
Шунингдек, 422 нафари касбга йўналтириш бўйича бепул ўқув курсларига бориши таъминланиб, 220 нафари қайта касбга йўналтириш бўйича ўқитилган.
Олиб борилган чора тадбирларга суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмай, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги учун 155 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жойига қайтарилган.