Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги масжидда эркак жанжал кўтарди — видео

Бошқа миллатга мансуб йигит мусулмон динини қабул қилганига қарши чиққан эркак бўйича маълумот берилди.

1896views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 26 ноябрь куни ўтказилган жума намози давомида имом-хатиб бир йигит ислом динини қабул қилиб, мусулмон бўлмоқчи эканини маълум қилган. Сўнг йигитга сўз берилган ва у жамоатга рус тилида мурожаат қилган. 
Кўпчилик унинг сўзларини тўғри тушунган, аммо бир эркак ҳолатга норозилик билдиришни бошлаган. Жума намозини ўқишга келган жамоат уни кўчага олиб чиққан.
Аниқланишича, ушбу шахс 41 ёшли А. бўлиб, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида ҳисобда туради. Кейинчалик у тиббиёт муассасасига даволаниш учун жойлаштирилган.
1896views0replies
0

Изоҳлар