Излаш
RUUZ

Криминал

Фарғонада прокурор $1000 пора билан қўлга тушди

У фуқарога 1,5 сотих ер майдонини кадастр ходимлари ёрдамида расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

250views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарига кўра, 18 январь куни Фарғона вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори А.Т. мансаб ваколати доирасига кирмасада, фуқаро А.Х.дан унга тегишли бўлган гўшт дўкони орқа томонида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини, гўёки кадастр ходимлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириш эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Шу куни мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
250views0replies
0

Изоҳлар