Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада руҳий носоғлом эркак Миллий Гвардия кийимини кийиб, фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлди

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.

607views0replies
0

Видеодан кадр

Марғилон шаҳар Янги Марғилон шаҳарчаси Мустақиллик МФЙ Янги Фарғона кўчасида яшовчи фуқаро Қ.З, Марғилон шаҳридаги автотураргоҳда Миллий гвардия (қўриқлаш бўлими) органига тегишли бўлган кийим-бошда, йўловчилар билан турли хил мавзуларда гаплашиб, Миллий гвардия органи шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этиб келаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Ҳолат юзасидан фуқаро Қ.З.нинг хатти-ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўришлик учун МГ бошқарма мансабдор шахслари томонидан ўрганилганда, Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Руҳий-асаб касалликлар бўлими томонидан берилган маълумотномада, у 1992 йилдан буён ("Умственная отсталость легкой степени со значительными нарушениями поведения, требующими ухода и лечения, обусловленная другими уточнёнными причинами") ташхиси билан "Д" назоратида турувчи, умрбод 2-гуруҳ ногирони эканлиги аниқланган ҳамда унда бўлган кийим-бошлар олиб қўйилган.
"Келгусида фуқаролар томонидан бу каби сохта "форма" кийиш олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилади," - дейилади хабарда.
607views0replies
0

Изоҳлар