Нуробод туманидаги мактабда жойлашган футбол майдончасида қўпол қоидабузарликлар содир этиб автомашина бошқарган шахсга қонуний тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.
ИИБ ЙҲХБ мазкур ҳодисани содир этган ҳайдовчи топилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. Шунингдек, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
"Футболда жамоамиз ютқазиб қўйгани учун жаҳл устида шу ишни қилгандим. Бу ишдан пушаймонман", - дейди ҳуқуқбузар йигит.