Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сўнгги 10 кун ичида Тошкентда лифтда қамалиб қолиш билан боғлиқ 4 та ҳолат юз берди

Ҳодисаларнинг аксар қисмида болалар билан боғлиқ ҳолат юз берган.

53views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда 10 кун ичида лифтда қамалиб қолиш билан боғлиқ 4 та ҳолат юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилган.
Бундай бахтсиз ҳодисалардан биринчиси 30 март куни соат 22:55 да Юнусобод тумани 8-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда содир бўлиб, унда бир нафар бола қулфланиб қолган.
2 апрель кун ҳам Мирзо Улуғбек тумани Ниёзбек йўли 6-тор кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолганлиги, уни ичида фуқаролар қолиб кетганлиги тўғрисида 112 тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.
Шунингдек, 6 апрель куни Юнусобод тумани 15-даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб, уни ичида ёш йигитлар қолиб кетган.
Бугун ҳам 11:33 да Тошкент шаҳар ФВБга "112" тизими орқали Шайхонтоҳур тумани Белтепа мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида лифт ичида фуқаролар қолиб кетгани ва уларга амалий ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.
ФВВ хабарига кўра, барча ҳодисаларда фуқаролар соғ-саломат қутқарилган.
53views0replies
0

Изоҳлар