Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан нутқ сўзлади.
Шу пайтга қадар Бекобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.
Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзодини тавсия қилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашида Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими этиб тасдиқланди.