Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +23...+28 даража атрофида, баъзи жойларда +30 даражагача бўлади.
9 апрель – чоршанба куни республика жанубида, марказий ҳудудларда ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат +3...+6 даражага пасаяди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб +28...+31 даража бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
7 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
7-8 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 7-11 апрель кунлари ёғингарилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат 7-8 апрель кунлари +26...+28 даража, 9 апрелда +22...+24 даража, 10 апрелда +25...+27 даража, 11 апрелда +28...+30 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +10...+15 даража бўлади.