Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллашди

World Boxing томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

45views0replies
0

Ўзбекистон МОҚ

Бразилиянинг Форс-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. World Boxing томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Ушбу натижа билан ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Олтин медаль:
-50 кг: Асилбек Жалилов
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медаль:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-85 кг: Акмалжон Исроилов
Бронза медаль:
-60 кг: Мадияр Данияров
45views0replies
0

Изоҳлар