Излаш
RUUZ

Фойдали

Ҳафта сўнггида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

71views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 4 апрелда кун давомида республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди. 4 апрелга кечга томон ва 5 апрелда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида бугун кундузи айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, эртага 5 апрель куни ёғингарчилик кутилмайди.
6 апрелда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
4-6 апрель кунлари ҳарорат фони анча юқори бўиши сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +23...+28 даражагача, баъзи жойларда +30 даражагача исийди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда  15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкентда бугун кундузи ёғингарилик кутилмайди, 4 апрелда кечга томон, 5 апрелда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 5 апрелда кундузи бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
6 апрелда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумикн.
Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 4 апрелда кечга томон 12-15 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат 4 апрелда +28...+30 даража, 5-6 апрелда +23...+26 даража бўлади  Ҳарорат асосан кечалари +12...+15 даража бўлади.
71views0replies
0

Изоҳлар