Излаш
RUUZ

Жамият

Эртага Тошкентнинг 4 та туманида табиий-газ вақтинча тўхтатилади

Бунга таъмирлаш ишлари режалаштирилгани сабаб бўлган.

412views0replies
0

UzNews.uz

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Учтепа, Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 гача табиий-газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали маълум қилди.
Учтепа тумани:
Аҳоли истеъмолчилари : “Диёробод” МФЙдаги 43 та кўп қаватли уйлар; 
Улгуржи истеъмолчилар объектларида: 10 та
Чилонзор тумани:
Аҳоли истеъмолчилари объектларида: “Дўмбраобод” МФЙдаги 778 та, “Гавҳар” МФЙдаги 640 та, “Тирсакобод” МФЙдаги 528 та ва “Катта Дўмбраобод” МФЙдаги 864 та ерли хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар объектларида: 20 та
Олмазор тумани:
Аҳоли истеъмолчилари объектларида: “Ҳастимом” МФЙдаги 135 та ерли хонадон; 
Улгуржи истеъмолчилар объектларида: 2 та
Шайхонтоҳур тумани:
Аҳоли истеъмолчилари объектларида: “Гулбозор” МФЙдаги 730 та ерли хонадон ва 54 та кўп қаватли уй; 
Улгуржи истеъмолчилар объектларида: 18 та

412views0replies
0

Изоҳлар