Куни кеча, футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу турни "Хоразм" — "Бухоро" ва "Қўқон-1912" — "Шўртан" жамоалари бошлаб берди. Воҳа дербисида "Хоразм" ўз уйида "Бухоро"ни қабул қилди ва йирик 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Қўқон-1912" ва "Шўртан" ўртасидаги учрашувда иккала жамоа ҳам дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди ва 1 очко дан бўлишиб олишди.
Суперлиганинг қолган учрашувларида қайд этилган натижалар билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

28 март: "Қизилқум" — ОКМК 1:3
28 март: "Навбаҳор" — "Андижон" 2:2
28 март: "Бунёдкор" — "Сурхон" 3:1
29 март: "Насаф" — "Нефтчи" 0:0
29 март: "Машъал" — "Сўғдиёна" 1:0
29 март: "Пахтакор" — "Динамо" 0:1
Суперлига 3-тур учрашувлардан кейин мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган.
