Излаш
RUUZ

Жамият

“Гулистон-Тошкент-Чиноркент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди

Энди Гулистон шаҳридан Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги Чиноркент бекатигача тез юрар электропоезд қатнайди.

74views0replies
0

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2025 йилнинг 28март кунидан бошлаб "Гулистон — Тошкент — Чиноркент — Тошкент — Гулистон" йўналиши бўйича шаҳарлараро тезюрар поезди ва 7211-сонли "Гулистон — Тошкент " шаҳарлараро тезюрар поезди йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
6 та вагондан иборат бўлган мазкур электропоезднинг умумий сиғими 586 йўловчига мўлжалланган
Ушбу электропоезд Гулистондан Чиноркентгача бўлган масофани 3 соату 30 дақиқада босиб ўтади. Гулистондан Тошкентгача 20 минг сўм бўлса, Чиноркентгача катталар учун йўл ҳақи 40 минг сўм, болалар учун эса 23 минг сўм. Тўловни АТТО транспорт картаси ёрдамида тўлаш ёки чипталарни темирйўл чиптахоналаридан ҳам харид қилиш мумкин.
Электропоэзд ҳаракатланиш жадвалига асосан ҳар куни қатнайди.
7211-сонли "Гулистон — Тошкент " йўналиши:
Гулистон 06:11 — Тошкент 07:58
7207-сонли "Тошкент — Чиноркент" йўналиши:
Тошкент 08:15 — Чиноркент 10:15
7208-сонли "Чиноркент - Тошкент" йўналиши:
Чиноркент 10:55 — Тошкент 12:28
7209-сонли "Тошкент — Чиноркент" йўналиши:
Тошкент 13:20 — Чиноркент 14:53
7210-сонли "Чиноркент — Тошкент” йўналиши:
Чиноркент 15:43 — Тошкент 17:16
7212-сонли "Тошкент — Гулистон" йўналиши:
Тошкент 17:31 — Гулистон 19:00.
74views0replies
0

Изоҳлар