Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда апрель ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Синоптиклар баҳорнинг иккинчи ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

364views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, апрель ойида тоғли ҳудудларда жадал қор эриши давом этади. Ойнинг охирига, иқлим маълумотларига кўра, қор фақат баланд тоғли ҳудудларда сақланиб туради. 
Бу йил апрель ойи қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ойининг биринчи беш кунлигида ҳаво ҳарорати 22-25 даража илиқдан 27-30 даража илиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 32 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи беш кунлигида ҳаво ҳарорати асосан 22-27 даража илиқни ташкил этади.
7 апрелда республика шимолида, 8-10 апрелда марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 8-13 даража илиқдан 2-7 даража илиққача, кундуз кунлари 25-30 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
364views0replies
0

Изоҳлар