Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида болалар боғчасининг томига кран ўқи қулаб тушди

Ҳодиса тафсилотлари очиқланиб, расмий муносабат билдирилди.

164views0replies
0

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар "Бахт" МФЙ да жойлашган 5-сонли ДМТТ билан билан қўшни ҳудудда хусусий тадбиркор томонидан қурилаётган турар жой комплексида ўрнатилган кўтарма краннинг ўқ(стрела) қисми ёмғир сабабли қулаган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.  
Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 25 март куни соат 19:10 атрофида содир бўлган.  
Ҳодиса оқибатида таълим муассасаси биносининг том қисмига шикаст етган.  
Ҳодиса жойига зудлик билан тегишли мутасаддилари етиб борган ва бино том қисмини зарарлаган кўтарма кран ўқи олиб ташланган.  
Айни пайтда қурилиш ташкилоти томонидан муассаса том қисмида зарар етган профнастил қоплама ва ёғоч қисми олиб ташланиб, таъмирлаш ишлари бошланган. 
Таъкидланишича, 3 кун муддатда МТТ нинг зарар етган қисми таъмирланиб, ҳолат бартараф этилиб, ишчи ҳолатга келтирилади.  
"МТТ фаолияти бир муддатга тўхтатилди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ",- дейилади хабарда.
164views0replies
0

Изоҳлар