Излаш
RUUZ

Реклама

Логистикадаги жараёнларни автоматлаштиришни ҳал этадиган 5 та муаммо

Фаолиятнинг ҳар қандай йўналишида автоматлаштириш вазифалар ижросини жадаллаштириб, ортиқча харажатларни қисқартиришда ёрдам беради. Халқаро “ATI.SU юк ташишлар биржаси”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Фарид Воҳидов логистикада жараёнларни автоматлаштириш учун энг истиқболли йўналишлар ҳақида сўзлаб беради.

155views0replies
0

2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,5% га ўсди – бу қўшни Қозоғистон ва Россиядагига қараганда салмоқли, шунингдек жаҳон ЯИМники (+3,1%)га нисбатан катта кўрсаткич. Бундан ташқари, мамлакатда инвестициявий фаоллик ва e-commerce бозори ҳам ўсиб-кенгайиб бормоқда – бу соҳалар логистика бозорининг ривожига сезиларли таъсир кўрсатади. Чунончи, 2023-2025 йилларга Миллий инвестиция дастурига мувофиқ, Ўзбекистонда $55,4 млрд.га тенг тақрибан 800 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Электрон тижорат бозори жўшқин ўсмоқда: 50 та асосий ўйинчиларнинг айланмаси ҳозирнинг ўзидаёқ $300 млн.ни ташкил қилмоқда, 2027 йилга бориб эса, $1 млрд.га етади.
Жаҳон банки баҳолашига кўра, мамлакатда юк ташишга бўлган эҳтиёж 2024 йилда 194,6 млн тоннани ташкил қилди, юк ташиш ҳажми эса 77,6 млрд тонна-километрга етди. Саноат ишлаб чиқариши, савдо ва умуман иқтисодиётнинг ўсиши туфайли, юк ташишга бўлган эҳтиёж ўсиб бораверади. Айрим экспертлар юк ташишларга бўлган талаб таклифдан каррасига кўпайиб, Ўзбекистон логистикасида инқироз юзага келишини прогнозламоқдалар.
Логистика бозорининг қатнашчилари юк ташиш ҳажмларини кенгайтиришга – бизнес-жараёнларни оптималлаштириш ва бизнес ўсиши учун юзага келаётган имкониятлардан максимал фойдаланиш имконини берувчи воситаларни татбиқ этишга тайёр бўлишлари лозим.
Автоматлаштириш – зарур. Лекин айнан нимани?
“ATI.SU” биржаси мутахассислари ҳар бири ойига уч мингта атрофида магистрал юк ташишларни амалга оширадиган йирик транспорт-экспедиция ташкилотларининг фаолиятини таҳлил қилди. Тадқиқот ўз олдига учта вазифани қўйганди. Биринчиси – логистика бўлимидаги иш самарадорлигига энг катта таъсир кўрсатувчи такрорланувчи амалиётларни аниқлаш. Иккинчиси – бу амалиётлар юк жўнатувчи, экспедитор, юк ташувчи ва ҳайдовчи қатнашадиган логистика занжирига қандай таъсир қилишини баҳолаш. Учинчи вазифа – автоматлаштиришнинг қўлланилиши аниқланган муаммоларни ҳал этишга қандай ёрдам бериши мумкинлигини аниқлаш.
Аниқланишича, логистлар учун энг меҳнатталаб вазифа юк жўнатувчилардан сўровларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ жараёнлар бўлиб, бешта асосий амалиётни ўз ичига олади:
1. келиб тушадиган буюртмаларни қайта ишлаш;
2. буюртмалар тафсилотларини аниқлаш;
3. ихтисослаштирилган тизимлар ёки сервисларда юклар ҳақидаги ахборотни жойлаштириш;
4. мос ижрочини танлаш;ҳамкорлик нархи ва шартларини муҳокама қилиш;
5. ҳамкорлик нархи ва шартларини муҳокама қилиш.
Бу жараёнлар автоматлаштирилишидан қандай самара кутиш мумкин?
Биринчи учта амалиёт такрорланувчан саналиб, ўртача беш дақиқа вақт олади. Бир қарашда бундай кам вақт тежалиши эътиборга арзимайди – беш дақиқагина вақт кетадиган вазифаларни автоматлаштириш қандай реал самара бериши мумкин? Бироқ, агар экспедиторлик компанияларидаги логистларнинг иш куни давомийлиги ҳисобга олинса, бу жараёнларнинг ҳар бири жамоанинг умумий унумдорлигига таъсир кўрсатишга қодирлиги яққол кўринади.
Чунончи, самарали логист кунига ўртача учта буюртмани ёпади. Бундай натижага эришиш учун юк жўнатувчилардан тушган камида 12-14 та таклифни қайта ишлаш зарур бўлади. Биз ўрганган компанияларда ўртача тўрт нафар логист ишлайди. Улар жами 4,6 соат вақтни фақат юк ташиш тўғрисидаги ахборотни қайта ишлашга сарфлайдилар, бу бир мутахассис иш кунининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Шу сабабли, бу ишни автоматлаштириш ниҳоятда муҳим.
Иккита кейинги вазифа – ижрочини танлаш ва тафсилотлар ҳамда нархни аниқлаштириш – жараённинг “ижодийроқ” босқичини ташкил қилади. Мос келадиган пудратчини топиш, хавфсизлик талаблари ва юк хусусиятларини инобатга олиш, шунингдек юк ташиш шартларини келишиш керак бўлади. Шунга қарамай, бу босқичларни ҳам автоматлаштириш имконияти мавжуд. Бундай вазифалар бажарилишига ўртача яна 25 дақиқа кетиши инобатга олинса, мутахассислар вақтини яхшигина тежаш мумкин бўлади.
Бешта босқичнинг ҳаммасини автоматлаштириш логистика бўлимида битта штат бирлигини қисқартириш ёки кунлик қайта ишланадиган буюртмалар сонини сезиларли ошириш имконини беради. Бундан ташқари, бу узоқ чўзиладиган телефон орқали суҳбатлар ва ёзишмалар, кирувчи буюртмаларни ўтказиб юбориш, маълумотлар такрорланиши ва эҳтимолий хатолар каби “йўл” меҳнатининг анъанавий нуқсонларини четлаб ўтиш иконини беради. Автоматлаштириш коммуникация етишмаслиги туфайли барча қатнашчилар учун юзага келадиган муаммоларни бартараф этиб, бутун логистика занжирининг шаффофлигини таъминлайди.
Ягона рақамли макон яратилишининг сабаблари
Тадқиқот яна юк ташишга буюртмаларни қайта ишлаш жараёнини тўлиқ автоматлаштиришга халақит берадиган “кўринмас ҳудуд”ни аниқлаш имконини беради. Шу сабабли юк ташувчилар ва экспедиторлик компаниялари қўлланиладиган воситалар ва тизимларнинг барчасини ўзаро интеграциялашлари муҳимдир.
Масалан, юкларни автоматик нусхалайдиган сервисдан фойдаланиш мумкин. У ижрочиларга буюртмачи тизимига уланиш имконини беради, демак, экспедиторлар маълумотларни қўлда киритиш заруратидан қутулиб, кўпгина вақтни тежай оладилар.
Ялпи савдолар функцияси мавжуд бўлганда буюртмачи экспедитор платформасида ишловчи юк ташувчининг таклифини бир лаҳзада кўриб чиқиш имконига эга бўлади.
Кичик экспедиторлик компаниялари мисолида юкларни нусхалаш сервиси фаолиятининг таҳлили у логистлар унумдорлигини салмоқли даражада оширишини кўрсатди. Чунончи, юкни бир платформадан бошқасига ўтказиш атиги 3 секундда амалга оширилади, бу ахборотни қўлда киритиш талаб этадиган аввалги 5 дақиқага нисбатан сезиларли даражада тездир. Бу функциядан фойдаланувчи логистлар кундалик ёпилган буюртмалар сонини икки баробар ошира олдилар. Шу тариқа, компаниялар замонавий технологияларни жорий этишдан реал фойда кўрадилар.
Интеграцияланган сервислар юк эгалари учун сезиларли афзаллик беради. Аввало, бу хавфсизлик даражасининг ошиши билан боғлиқ: юклар тўғрисидаги ахборот фақат буюртмачи платформасида авторизациядан ўтган фойдаланувчиларгагина очилади.
Ўз навбатида, экспедиторлар юклар тўғрисидаги маълумотларни фақат синалган юк ташувчиларга юбора оладилар. Меҳнат сарфи қисқариши туфайли, экспедиторлар ўз комиссияларини пасайтира оладилар, бу буюртмачиларга фойда келтираади. Бундан ташқари, жараёнларни автоматлаштириш излаш фильтрлари нотўғри ўрнатилгани ёки инсон хатоси туфайли юкларни бой бериш хатарини четлаб ўтишда ёрдам беради. Экспедиторлик компанияларининг фаолиятини жадаллаштириш юк ташиш буюртмаларини қайта ишлаш тезлигига таъсир кўрсатади.
Шу тариқа, ҳатто логистик жараённинг айрим босқичларининг ўзини автоматлаштириш ҳам бозорнинг барча қатнашчилари бизнесига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли компаниялар ўз амалиётларини яхшилашга эътибор қаратибгина қолмай, ҳамкорларини ҳам ўз фаолиятларини оптималлаштиришга кўмаклашувчи замонавий технологияларни татбиқ этишга рағбатлашлари лозим.
Телефон: +998908210052;
Сайт: ati.su
Реклама ҳуқуқлари асосида
155views0replies
0

Изоҳлар