Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга вақтинча ёпилади

Таъкидланишича, ушбу кўчанинг инфратузилмасини ўзгартириш ва 7/24 ишлайдиган кўчага айлантириш режалаштирилган.

209views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги "Ўзбекистон овози" кўчаси 7/24 кўчага айланмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 
Таъкидланишича, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланади. 
Шу муносабат билан жорий йилнинг 27 март куни соат 7:00дан бошлаб, 30 апрелга  қадар "Ўзбекистон овози" кўчасининг  Шастри кўчаси билан кесишмасидан,  "Ўзбекистон овози" кўчасининг Яхё Ғуломов кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.
209views0replies
0

Изоҳлар