Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда уй эгасининг пулларини ўғирлаб, фарзандига жароҳат етказган энага қамалди — видео

Хонадон эгаси энагадан шубҳаланиб, уйга камера ўрнатган. Шундан сўнг, барча қилмишлар ошкор бўлган.

497views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда хонадон эгасининг пулларини ўғирлаб, чақалоққа онаси йўқлигидан фойдаланиб, турли хил жароҳатлар етказган энагага суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Миллар" информацион дастурида маълум қилинди.
Ҳодиса пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. 1981 йилда туғилган энага аёл уй эгасининг кўп миқдордаги пул маблағларини ўғирлаб, шунингдек, уч ёшли қизчасини урган ва унга турли хил тан жароҳатлари етказган.
Уйда пуллар йўқолиб қолаётганидан ва фарзандининг танасида жароҳат излари пайдо бўлаётганидан шубҳаланган хонадон эгаси уйига яширинча камера кузатувини ўрнатган. Шундан сўнг, энаганинг барча қилмишлари ошкор бўлган.
ЖИБ Учтепа тумани судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судланувчи энага ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "в" банди ва 110-моддаси 2-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
497views0replies
0

Изоҳлар