Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон Эронга қарши дуранг ўйнади

Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилди. Ўзбекистон эса курашни давом эттиради.

208views0replies
0

Бугун, 25 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичининг 8-тур доирасида Теҳронда Эронга қарши баҳс олиб борди.
Ўйиннинг 16-дақиқасида Ҳожимат Эркинов ҳисобни очган бўлса, форслар 52 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Аббосбек Файзуллаев стандарт вазиятни голга айлантирди. Аммо, 83-дақиқада эронлик футболчи Ўзбекистон дарвозасига гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, икки жамоа бир очкодан бўлишиб олишди.
Мазкур ўйиндан сўнг, Эрон 20 очко билан биринчи, Ўзбекистон эса 17 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
208views0replies
0

Изоҳлар