Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ушбу ҳафтада ёмғир ёғиши ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар янги иш ҳафтасида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

123views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 24 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига нам ҳаво массалари тарқалди. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +12…+15 даража илиқ атрофида бўлади. 
Иш ҳафтасининг охиригача беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради, фақат 26-28 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Бу кунларда ҳарорат аста-секин пасаяди ва кечалари +4…+6 даража илиқни, кундуз кунлари +8…+13 даража илиқни ташкил этади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
24-25 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда: 24 мартда ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 
10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +15…+17 даража илиқ бўлади.
25 мартда ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6…+8 даража илиқ, кундузи +12…+14 даража илиқ бўлади.
26-27 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +4…+6 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 
+8…+10 даража илиққача пасаяди.
123views0replies
0

Изоҳлар