Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторини бомбардимон қилишни ва қуруқликдаги операцияни қайта бошлади, САХАЛ кучлари Нецарим йўлагига қайтди.
Пайшанба куни кечаси ва эрталаб Исроил армиясининг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида камида 85 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ҲАМАС гуруҳи назорати остидаги маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари.
Хабарларга кўра, анклавнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидаги уйларга аҳоли ухлаб ётганида ҳужум қилинган.
Зарбалардан бири Исроил билан чегарадаги Хон Юнус яқинидаги Абасан ал-Кабира қишлоғидаги Абу Дак оиласининг уйига берилган. Аввалроқ Исроил ҳукумати секторнинг шарқий қисмидаги аҳолини, жумладан, ушбу ҳудуддан эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берган эди.
У ерда зарба оқибатида камида 16 киши, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди, деб хабар берди яқин атрофдаги Европа касалхонаси.