Бугун, 20 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг 3-босқич доирасидаги 7-тур учрашувини ўтказади.
Унда Ўзбекистон МТЖ футболчилари ўз майдонида Қирғиз Республикаси футболлиларига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги турда Тимур Кападзе шогирдлари сафарда КХДР жамоасига қарши учрашув ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон МТЖ билан бир гуруҳда пешқадамлик қилиб келаётган Эрон ўз уйида Ўзбекистон МТЖни таъқиб қилиб келаётган БААга қарши баҳс олиб боради.
Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда 13 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. 16 очко жамғарган Эрон гуруҳда карвонбошилик қилмоқда. Ўзбекистонни таъқиб қилиб келаётган БАА эса 10 очко билан учинчи ўринни банд этиб турибди.