Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги янги битимни тайёрламоқда

Президент Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий ва инвеститсиявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

43views0replies
12

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Европа Иттифоқининг халқаро шериклик бўйича еврокомиссари Ёзеф Сикела бошчилигидаги делегатсияни қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Европа муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. ЕИ вакили давлатимиз раҳбарига Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши раиси Антониу Кошта номидан салом ва энг эзгу тилакларни етказди.
Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститсиявий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани қайд этилиб, уларни изчил кенгайтириш учун катта имкониятлар ва салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимнинг тез фурсатда имзоланиши ҳам бунга хизмат қилади.
Транспорт ва логистика, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги, бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Муҳим минерал ресурсларни қайта ишлаш соҳасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда жорий йил апрель ойи бошида Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - ЕИ" биринчи саммити ва Иқлим форумини ташкил этиш ва ўтказиш жиҳатлари кўриб чиқилди.
Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
43views0replies
12

Изоҳлар