Излаш
RUUZ

Спорт

Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги саралаш ўйинларида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ишлашади

Ҳакамлар Жанубий Корея ва Иордания, Тожикистон ва Шарқий Тимор ҳамда Япония ва Баҳрайн ўртасидаги учрашувларда ишлашади.

36views0replies
0

Sports

Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 25 март куни Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи дориасидаги Жанубий Корея ва Иордания ўртасидаги муҳим учрашувни бошқаради, дея хабар бермоқда ЎФА Матбуот хизмати.
Мазкур баҳсда Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида Рустам Лутфуллин, ВАР тизимида эса Фирдавс Норсафаров ва унинг ёрдамчиси Аҳрол Рисқуллаев фаолият олиб боради.
2027 йилги Осиё Кубоги саралаши доирасида Тожикистон ва Шарқий Тимор терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзбекистонлик тажрибали мутахассис Валентин Коваленко инструктор сифатида фаолият олиб боради.
20 март куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Япония – Баҳрайн баҳсида эса Владислав Цейтлин инструктор сифатида иш олиб боради.
36views0replies
0

Изоҳлар