Излаш
RUUZ

Сиёсат

Тарихий қарор: Ўзбекистон ва Франция президентлари стратегик шериклик ўрнатишга келишиб олдилар

Елисей саройидаги музокаралар якунида мамлакатлар ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди.

99views0replies
14

president.uz

Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди. 
Бу галги саммитга янги Инновация ва саноат шериклиги дастури тайёрланган. Муҳим минерал хомашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 6,5 миллиард евролик қўшма лойиҳаларни илгари суриш кўзда тутилган.
Умуман, қўшма лойиҳалар портфели 12 миллиард евродан зиёдни ташкил этмоқда. Шу маънода, молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари узоқ муддатли кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йил июнь ойида Тошкент инвестиция форуми доирасида ўтказишни таклиф этди
Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар. 
Давлат раҳбарлари ҳузурида Мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури алмашилди.
Давлат ташрифи давомида қуйидагилар ҳам имзоланди:
- Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- 2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;
- халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
- соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
- француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;
- мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;
- Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;
- Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.
99views0replies
14

Изоҳлар