Излаш
RUUZ

Реклама

Department Store PODIUM Samarkand: мода ва тарих бир маконда

PODIUM янги даражага чиқмоқда ва Ўзбекистоннинг энг туристик ва тарихий юраги – Самарқандда ўз маконини очмоқда. Янги жойлашув Silk Road Samarkand ноёб туристик масканида ўрнашди.

179views0replies
0

Ушбу катта миқёсдаги лойиҳа қадимий Буюк ипак йўли руҳиятини акс эттирган ҳолда, Ўрта Осиёнинг янги диққатга сазовор замонавий қисмига айланади.
Комплекс ҳудудида 17 гектар майдонда қад ростлаган тарихий майдон – Боқий шаҳар ўзига хос ўринга эга бўлиб, у ерда тор кўчалар, ҳунармандлар расталари ва қадимий саройлар каби меъморий обидалар меҳмонларни шарқ эртаклари муҳитига чорлайди. Бу ерда мовий гумбазлар, анъанавий мозаикалар ва салобатли минораларни кўриш, турли даврларга оид миллий таомлардан баҳраманд бўлиш ва нафақат Самарқанднинг балки ҳудуднинг бошқа буюк шаҳарлари маданий мероси билан танишишингиз мумкин.

Услуб тарих билан кесишадиган макон

Янги PODIUM Samarkand – бу оддий бутик эмас, балки бу ерда жаҳон модаси ҳудуднинг тарихий ҳашамати билан уйғун келган концептуал макондир. Унинг дизайни замонавий кўргазмалар зали ғоясидан илҳомланган бўлиб, у ерда ноёб муҳитни ярат классика ва футуризм кесишмасини кўриш мумкин.
Меъморчилик асосида – гранит, бетон ва тўқ рангли металл уйғунлиги ётади ва бу маконга ўзига хосликни бағишлайди, кўкиш кўзгулар ва жилоли лаклар эса чуқурлик ва нафисликни ифодалайди. Интерьер соф геометрик ҳошиялар, нур ва соя контрастига асосланган. Чизиқли ёғду эса ҳар бир тўплам янги оҳангни акс эттирадиган кўргазма майдони эффектини яратади.

Global fashion - Ўзбекистоннинг тарихий марказидаги тажриба

PODIUM Samarqand’да замонавий услубнинг ранг-баранглигини акс эттирувчи 40 дан ортиқ халқаро брендлар намойиш этилади – классик нафисликдан тортиб, спорт минимализми ва эркин cасуалъгача. Бу маконда мода анъаналар ва янги таъсирлар, глобал трендлар ва маҳаллий колорит ўртасидаги боғловчи бўғинга айланади.
PODIUM ўз олдига – Самарқандда эстетика, сифат ва услубни боғловчи жаҳон даражасидаги шопингнинг ноёб муҳитини яратиш каби улкан мақсадларни қўймоқда.
Бутик очилиши ҳақида тўлиқ лавҳани кейинги сонда ўқишингиз мумкин. Унга қадар Instagram’да янгиланиб бориладиган хабарларни кузатинг – воқеалар марказида қолинг.
Манзил: Самарқанд, Кўнгил массиви
Телефон: +998 78 122 33 22
Instagram: (Самарқанд): @podium.samarkand 
Instagram: (Тошкент): @podium.tashkent
Реклама ҳуқуқлари асосида
179views0replies
0

Изоҳлар