Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ҳафта сўнггида ҳаво ҳарорати +18 даражагача кўтарилади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

83views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Марказий вилоятларнинг айрим жойларида кечга томон ёмғир қорга айланиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фақат эрталаб  бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +7...+10 даража илиқ атрофида бўлади, кечга томон +2...+5 даража илиққача пасаяди.
Эртага 8 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
9-10 март кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +13...+18 даража илиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, 7-8 март куни баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қисқа муддатга ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Ҳарорат эрталаб  +6...+8 даража илиқ атрофида бўлади, кечга томон +3...+5 даража илиққача пасаяди. Шамол тезлиги соатига 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
Эртага 8 мартда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +10...+12 даража илиқ бўлади. 9-10 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +3...+6 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари +14...+17 даража илиққача кўтарилади.
83views0replies
0

Изоҳлар