Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар ва фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди.

91views0replies
0

Президентнинг қарори билан Сотиев Хуршид Тўлқинбоевич  Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари - Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. 
Тайинловга қадар, Сотиев Хуршид Тўлқинбоевич ФВВ  тизимида турли лавозимларда фаолият юритган бўлиб, тайинловга қадар ФВВ Штаб бошлиғининг ўринбосари – қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 
Шунингдек, Президентининг қарори билан Кадиров Нуриддин Бахриддинович Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. 
Кадиров Нуриддин Бахриддинович Мудофаа вазирлиги тизимида турли лавозимларда хизмат қилган бўлиб, тайинловга қадар, Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
91views0replies
0

Изоҳлар