Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Қишнинг сўнгги ҳафтасида ёғингарчилик ва -5 даражагача бўлган ҳарорат кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

107views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари кузатилган баҳорий илиқ об-ҳаводан сўнг, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони кескин ўзгариши кутилмоқда. 
Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 24-25 февраль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.
Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Бугун кундузи ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 25-27 февраль кунлари 0-5 даража илиққача аста-секин пасаяди.  26-27 февраль кунларига келиб, кечалари ҳарорат 0-5 даража совуққача пасаяди.
Иш ҳафтаси давомида республика шимолида ҳарорат асосан кечалари 4-9 даража совуқ, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 25-28 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 13-15 даража илиқ, эртага 11-13 даража илиқ бўлади, 26-28 февралда 2-5 даража илиққача пасаяди. 27-28 февралга келиб,  ҳарорат кечалари 0-3 даража совуққача аста-секин пасаяди.
107views0replies
0

Изоҳлар