Бабажанов Якубжан Шакиржанович Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва банлик вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Якубжан Бабажанов тайинловга қадар Ўзбекистон Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.