Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Юлдашева Ирода Салохутдиновна Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ММТБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Ирода Юлдашева 1977 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Лавозимга тайинланган кунга қадар Сергели туманидаги 7-сонли умумтаълим мактаби директори вазифасида ишлаган.