ЦАХАЛ портлашларни бинолардан террорчилар фойдаланганлиги билан изоҳлади. Исроилнинг Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилидаги операцияси 21 январь куни бошланган.
Исроил ҳарбийлари Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Женин қочқинлар лагеридаги 20 га яқин бинони портлатиб юборди, дея хабар берди ТАСС.
1948 йилда Исроил ташкил этилганда, у ерда яшовчи минглаб фаластинликлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган. Уларнинг баъзилари Жениндаги қочқинлар лагерига жойлашган, уларнинг оилалари шу кунгача ўша ерда яшайди.
Ғазо секторида ўт очишни тўхтатгандан сўнг, Исроил ҳарбийлари Ғарбий қирғоқдаги операцияни бошлади ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган жанговар гуруҳлар, жумладан, ҲАМАСни таъқиб қилаётганини айтди. Операция деярли икки ҳафтадан бери давом этмоқда.
Шанба куни Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида беш нафар фаластинлик ҳалок бўлди, дея хабар берди Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Шундай қилиб, янги операциядан жабрланганлар сони 23 кишига етди.