IQAir порталидаги маълумотларга кўра, Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 28 январь куни дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 1-ўринга чиқди.
Бугун соат 14:00 ҳолатига Тошкент ҳавосидаги PM 2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 184 мкг/м3 ни ташкил этди. PM 2,5 концентрацияси ЖССТ ҳаво сифати бўйича тавсия этилган йиллик ўртача кўрсаткичдан 36.8 баравар юқори.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда фуқаролар Тошкент вилоятидан пойтахт осмонига қаралса чанг ва қара тутунлар қоплаб олганини кўришганини видеолари билан эълон қилишмоқда.